Мадриднинг «Реал» жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду клуб билан 2021 йилгача мўлжалланган янги шартномани имзолаганидан сўнг футбол тарихидаги энг кўп ҳақ тўланадиган ўйинчига айланди. Бу ҳақда, The Sun нашрига асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Янги беш йиллик келишув шартларига мувофиқ, Роналду йилига 50 миллион евро ишлаб топади. Шу тариқа, у беш йил ичида 250 миллион евро даромадга эга бўлади.
Илгари бу мақомга «Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси эга эди. Аргентиналик футболчи йилига 45 миллион евро ишлайди.
Изоҳ (0)