Бухоро автобусларида жетонлардан тўлов сифатида фойдаланиш жорий этилиши мумкинлиги ҳақида «Газета.uz» хабар берди. Бу 1 декабрь санасидан амалда бўлиши мумкин.
Манбада Бухоро ҳокимининг шу ҳақдаги қарори лойиҳаси муҳокама учун интернетга жойлаштирилгани кўрсатилган. Автобус жетонларини махсус пунктларда фақатгина пластик карталар орқали сотиб олиш мумкин бўлади.
Бунга қадар Тошкент ва Самарқанд шаҳарлари автобуслар учун жетон сотиш ишини йўлга қўйганди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)