Ўзбекистон Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда унинг тизимидаги муассаса-ташкилотларга юридик ва жисмоний шахслардан келиб тушаётган мурожаатларга тезкорлик билан муносабат билдириш, ахборот-коммуникация технологиялари фойдаланувчилари ҳамда тадбиркорлик субъектлари билан юзага келаётган муаммо ва камчиликларни бартараф қилиш чораларини кўриш мақсадида, вазирлик марказий аппаратида мурожаатлар билан ишлашга мўлжалланган махсус бўлим ташкил этилди. Бу ҳақда вазирлик ахборот хизмати хабар бермоқда.
Бўлим фаолияти давомида қуйидаги масалалар билан шуғулланади:
- фуқароларни шахсан қабул қилиш;
- фуқаролар мурожаатларини қабул қилиш ва уларга бирламчи жавобларни тайёрлаш;
- мурожаатларни рўйхатга олиш;
- мурожаатлардаги масалаларга раҳбарият билан келишган ҳолда ечим топиш;
- мурожаатчининг мурожаати бошқа ташкилот-муассасаларга йўналтирилгани тўғрисида огоҳлантириш;
- мурожаатчининг мурожаати кўриб чиқилиш муддати билан огоҳлантириш;
- мурожаатларга ечим топилишини мониторинг қилиш, улар билан ишлаш жараёнини назорат қилиш, масалаларга ечим топилишини ташкил қилиш;
- мурожаатлар бўйича ахборот-маълумотларни тайёрлаш;
- мурожаатлар билаш ишлашда чораларни ташкил этиш ва мурожаатларни сақлаш;
- мурожаатларга ечим топилиши юзасидан таҳлил юритиш ва бу бўйича статистик материал тайёрлаш;
- фуқароларнинг оғзаки мурожаатлари бўйича ишлаш.
Шунингдек, фуқаролар билан ўзаро фаол муносабатларнинг ўрнатилиши вазирлик ва унинг тизимидаги ташкилотларнинг фаолият самарадорлигини янада ошишига хизмат қилади.
Изоҳ (0)