Футбол бўйича Словакия чемпионатининг 5-дивизионидан ўрин олган «Нижна» ва «Татран» клублари ўртасидаги учрашув олдидан футболчи аёл ҳакамнинг қўлини сўради, деб хабар бермоқда «iSport.ua».
«Нижна» жамоаси аъзоси Любомир Важечка учрашув ён чизиқ ҳаками – Петра Лепачкованинг қўлини сўради. Футболчи севган қизи ўзи иштирок этадиган ўйинга тайинланишини билган ва унинг қўлини сўраш учун ушбу кунни кутган.
Қиз футболчининг таклифига розилик билдириб, бу унинг ҳаётидаги энг бахтли кун бўлганини айтди.
Изоҳ (0)