Беларуснинг «Нафтан» футбол клуби дарвозабони Игорь Довгялло жамоасининг молиявий муаммоларига эътибор қаратиш учун ўз бутсасини сотувга қўйди, деб хабар бермоқда «ТАСС».
Дарвозабон бутсасини 50 Беларусь рубли (тахминан 26 доллар)га сотяпти. «Пул зарар қилмайди, лекин бу иш клубнинг молиявий муаммоларига эътибор қатариш учун қилинди», – деди Довгялло.
«Нафтан» клуби узоқ вақтдан буён молиявий муаммоларга дуч келмоқда. Шу йилнинг ёзида эса бош мураббий Валерий Стрипейкис жамоани тарк этганди.
«Нафтан» Беларусь чемпионати якунланишига 3 тур қолганида 16 жамоа орасида 14-ўринни эгаллаб турибди.
Изоҳ (0)