Футбол бўйича Гамбия аёллар терма жамоаси дарвозабони Фатим Жавара Ўртаер денгизини кесиб ўтишга уринганида ҳалок бўлди. Бу ҳақда, AP агентлигига таяниб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Гамбия футбол федерациясининг маълум қилишича, 19 ёшли футболчи қиз октябрь ойида ҳалок бўлган. Ташкилот бошқа ҳеч қандай маълумотни тақдим эта олмади.
2012 йили Озарбайжонда ўтказилган 17 ёшгача бўлган қизлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида Фатим Жавара Гамбия термаси сафида иштирок этган. 2016 йилда эса у мамлакат термасининг асосий жамоасида дебютини ўтказган эди.
Маълумот учун, 2016 йил бошидан буён Ўртаер денгизида 4,2 минг муҳожир ҳалок бўлди.
Изоҳ (0)