Хитой Суперлигаси чемпионига айланган «Гуанчжоу Эвергранд» футбол клуби «Челси» ҳимоячиси Жон Террига йилига 8 миллион фунт тўлашга тайёр, деб хабар бермоқда «Чемпионат».
Англиялик 35 ёшли футболчининг «Челси» билан амалдаги келишуви 2017 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган. Агар футболчи ва Лондон клуби ўртасидаги шартнома узайтирилмаса, хитойликлар Террига йилига 8 миллион фунт стерлинг таклиф қилишга тайёр.
«Гуанчжоу Эвергранд» раҳбарияти клуб бош мураббийи Луис Фелипе Сколарининг Терри билан яхши муносабати тажрибали ҳимоячининг жамоа сафига қўшилишига ёрдам беришига умид қилмоқда. Бразилиялик мутахассис Жон Терри билан «Челси»да бирга ишлаган.
Изоҳ (0)