Тошкентда Россия-Ўзбекистон ва Ўзбекистон-Россия Ишбилармонлик кенгашлари ўртасида ҳамкорлик ҳақида меморандум имзоланди, деб ёзади UzDaily.
Ҳужжат Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси томонидан Жанубий Урал Савдо-саноат палатаси билан ҳамкорликда ташкил этилган Ўзбекистон-Россия бизнес-форуми якунларига кўра имзоланди.
Тадбирда 20 га яқин Россия ва 90 дан ортиқ Ўзбекистон компаниялари қатнашди. Форум чоғида иштирокчилар икки мамлакат ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқаларни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди.
Тадбир якунларига кўра, Россия-Ўзбекистон ва Ўзбекистон-Россия Ишбилармонлик кенгашлари ўртасида ҳамкорлик ҳақида меморандум ҳамда «Сабо Ҳамкор» МЧЖ ва «Прайд» МЧЖ ўртасида Andijon Pride Impex Россия-Ўзбекистон қўшма корхонасини тузиш ҳақида таъсис шартномаси имзоланди.
Изоҳ (0)