Мексиканинг марказий қисмидаги Морелос штати Автоном университетининг тўрт нафар вояга етмаган талабаси номаълум кимсалар қурбонига айланди, деб хабар бермоқда «ТАСС».
Маҳаллий ҳукумат расмийларининг маълум қилишича, 15–17 ёшли талабаларнинг кўплаб пичоқ зарбалари бўлган жасади Холутла муниципалитетида аниқланди.
Университет раҳбарияти бўлиб ўтган ҳодисани кескин қоралаб, ҳалок бўлганларнинг оила аъзоларига ҳамдардлик бирдирди. «Бўлиб ўтган воқеа юзасидан барча ҳолатларни аниқлаш мақсадида пухта тергов талаб қиламиз», – дейилади таълим муассаси раҳбариятининг расмий мурожаатида.
Полиция қотиллик сабаблари ва унинг учун жавобгарлик кимнинг зиммасида бўлиши ҳақида ҳеч қандай маълумот тақдим қилмади.
Сўнгги ойларда Мексикада зўравонлик ажв олиши кузатилмоқда. Август ойида қасддан уюштирилган қотилликлар сони 2012 йилдан буён энг юқори кўрсаткич – 2,14 минг ҳолатга етганди.
Изоҳ (0)