«Барселона»нинг аргентиналик ҳужумчиси Лионель Мессида яна бир қиёфадош пайдо бўлди. Бразилиялик йигит ўзининг футбол юлдузига ўхшашлигидан фойдаланиб, шуҳратга эришмоқчи, деб хабар беради «Корреспондент.net».
Шуҳратпарастлигини яширмаётган йигит Twitter’да @sosiamessii («Мессининг эгизаги») номли саҳифа очган бўлиб, унда футбол юлдузи билан ўхшашлиги мавзусини ёритиб боради.
Бразилиялик йигит Мессига янада кўпроқ ўхшаш учун сочини сариққа бўяшга ваъда берди.
Унинг шуҳратга эришиш йўлидаги саъй-ҳаракатлари бекор кетмади — яқинда у телевидениега таклиф этилади.
Изоҳ (0)