ФИФА 2016 йилнинг энг яхши мураббийига топшириладиган мукофотга номзод бўлмиш ўн мутахассиснинг номини эълон қилди. Улар орасида Англиянинг «Лестер» жамоаси бош мураббийи Клаудио Раньери ҳамда Мадриднинг «Реал» жамоаси бош мураббийи Зинедин Зидан бор, деб хабар беради «ТАСС».
Рўйхатга, шунингдек, Крис Коулмэн (Уэльс терма жамоаси), Дидье Дешам (Франция терма жамоаси), Фернанду Сантуш (Португалия терма жамоаси), Хосеп Гвардиола («Бавария», Германия, «Манчестер Сити», Англия), Юрген Клопп («Ливерпуль», Англия), Луис Энрике («Барселона», Испания), Маурисио Почеттино («Тоттенҳэм», Англия) ва Диего Симеоне («Атлетико», Испания) кирди.
Уч номзоддан иборат шорт-лист 2 декабрь куни эълон қилинади, мукофотни топшириш маросими эса 2017 йил 9 январда Цюрихда бўлиб ўтади.
Изоҳ (0)