Жануби-ғарбий Хитойнинг Чунцин шаҳридаги кўмир конида юз берган портлаш оқибатида қурбон бўлганлар сони 33 кишига етди. Sina порталининг 2 ноябрь, чоршанба куни маълум қилишича, қидирув-қутқарув операцияси якунига етган, деб ёзади «ТАСС».
Қолган 15 нафар кончида ҳам тириклик аломатлари аниқланмаган. Барча ҳалок бўлганларнинг жасади юқорига олиб чиқилган.
Эслатиб ўтамиз, кондаги портлаш 31 октябрь куни юз берган эди. Бу пайтда 35 нафар кончи ер остида бўлган, улардан икки нафари юқорига чиқишга эришган. Уч кун давом этган қидирув-қутқарув операциясига 400 га яқин киши жалб этилди.
Ҳозирги пайтда полиция ҳодиса юзасидан суриштирув олиб бормоқда.
Изоҳ (0)