Ўзбекистон профессионал футбол лигаси Тартиб-интизом қўмитасининг навбатдаги йиғилишида Биринчи Лига вакили – Самарқанднинг «Динамо» профессионал футбол клуби бошлиғини жаримага тортиш бўйича қарор қабул қилинди. Бу ҳақда ЎзПФЛ матбуот хизмати хабар бермоқда.
«‘Норин’га қарши 34-тур учрашувида ҳакам шаънига номақбул фикр билдирган ‘Динамо’ ПФК бошлиғи Алишер Латипов жаримага тортилди», – дейилади хабарда.
Жарима миқдори қанча эканлигига аниқлик киритилмаган.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)