Россиянинг Барнаул шаҳрида истиқомат қилувчи Иван Драчёв Обь дарёсида балиқ овлаб ўтирган пайтида муз остига тушиб кетган лосни қутқариб қолди. Бу ҳақда, балиқчининг ҳикоясига таяниб, TJournal ёзмоқда.
Драчёвнинг ҳикоя қилишича, у энди уйига қайтмоқчи бўлганида дарёнинг эримай қолган қисмида шимол буғуси чўкаётганини кўрган. У жониворга ёрдам бериш учун ошиққан.
Дастлаб эркак рафиқасига қўнғироқ қилиб, ФВВ вакилларини чақиришни сўраган, аммо улар ёрдам беришдан бош тортган. Шундан сўнг Драчёв отасига қўнғироқ қилиб, ундан лангар арқони ва болта олиб келишни сўраган.
«Мен отамга бошқа томонга ўтиб олишида ёрдам бердим. Каманд ясаб, учинчи ҳаракатда арқонни жониворнинг бўйнига ташладим, у бўғилиб қолмаслигини таъминладим. Тортишни бошладик, жонивор ёнбошлади, бунда олд туёқлари муз устига чиқиб қолди, шу тариқа уни 20 метрча тортдик. Қирғоққа яқин яна муз синди, лекин энди қўрқинчли эмас эди. Лось ҳайратланарли даражада тинч ётарди, афтидан, гангиб қолган эди», — деди балиқчи.
Шундан сўнг икки эркак музлаб қолган буғунинг танасини ишқалаб, уни иситишга уринди. Бироздан сўнг ўзига келиб, тетиклашган лось эркаклар томонидан қўйиб юборилди.
Изоҳ (0)