Кения пойтахти Найроби шаҳрида альбинос одамлар учун дунёдаги биринчи гўзаллик танлови ўтказилди. Унда 10 нафардан аёл ва эркак иштирок этди, деб хабар бермоқда «Корреспондент.net».
Beauty Beyond Skin номли тадбир инсонларда пигментация етишмовчилигини ўрганишга эътибор қаратиш мақсадида ўтказилди. Танловда армия ва полиция офицерларидан тортиб, официант қизларгача иштирок этди.
Тадбирга мингга яқин меҳмон, шу жумладан, Кения вице-президенти Уильям Руто келди.
Бундай гўзаллик танловини ўтказишдан яна бир мақсад альбинос одамларнинг ижтимоий ҳаётнинг турли соҳаларида қатнаша олишини кўрсатишдан иборат.
Изоҳ (0)