Индонезиянинг Ява оролида марҳума аёлнинг мушуги унинг қабри яқинида бир йилдан бери яшамоқда. Бу ҳақда «Вести.ru» хабар қилди.
Бир қиз мушукни боқиб олишга уринди, аммо жонивор тез орада яна қабристонга қайтиб келди.
Мушук ҳар куни марҳум эгасининг уйига бориб, марҳуманинг болалари қўлидан емак ейди, сўнг яна қабристонга қайтиб, тунни шу ерда ўтказади.
Изоҳ (0)