Халқаро футбол федерацияси (ФИФА) Англия ва Шотландия терма жамоаларига уруш қурбонлари хотираси белгиси – лола-қизғалдоқ тимсоли туширилган футболкаларда ўйнашни тақиқлади. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Англия ва Шотландия терма жамоалари 11 ноябрь куни (Тошкент вақти билан 12 ноябрь, соат 00:45 да) ЖЧ–2018 турнирига саралаш босқичи доирасида ўзаро баҳс олиб боради. Учрашув Лондондаги «Уэмбли» стадионида бўлиб ўтади.
Буюк Британияда 11 ноябрь урушда ҳалок бўлган Британия ҳамдўстлик давлатларининг ҳарбийларига бағишланган кун ҳисобланади.
ФИФА ўз қарорини лола-қизғалдоқнинг сиёсий тимсол бўлгани билан изоҳлади. ФИФА қоидаларига кўра, футболчиларнинг либосида ҳеч қандай сиёсий ёки диний маънога эга бўлган белгилар бўлмаслиги керак.
Хабарда қайд этилишича, Англия футбол уюшмаси юзага келган вазиятдан чиқиш учун ФИФА билан музокаралар ўтказмоқда. Уюшма вакиллари тақиқни бузган тақдирда қандай жазоланиши мумкинлигини аниқлаштирмоқчи.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)