30 октябрь, якшанба куни Ўзбекистон бўйлаб ёмғир, алоҳида тоғли ҳудудларда ёғингарчилик кузатилди. «Ўзгидромет» ахборотига кўра, фақат Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро, Навоий, Сурхондарё вилоятларида ёғингарчилик кузатилмади.
31 октябрга ўтар кечаси Ўзбекистонда асосан ёғингарчиликсиз об-ҳаво кузатилди. Фақат Қорақалпоғистон Республикасининг айрим ҳудудлари, Фарғона водийси вилоятларида ёмғир ёғди, алоҳида тоғли жойларда ёғингарчилик кузатилди.
Ўзбекистон вилоят марказлари ва йирик шаҳарларида 30 октябрь куни куни кундузи ҳаво ҳароратининг энг юқори даражаси шундай бўлди: Нукусда +8 даража, Урганчда +12 даража, Самарқандда +13 даража, Жиззахда +14 даража, Гулистон, Андижон, Фарғона +15 даража, Тошкент, Наманганда +16 даража, Навоий, Қаршида +19 даража, Бухорода +20 даража, Термизда +24 даража илиқ.
Ўзбекистон вилоят марказлари ва йирик шаҳарларида 31 октябрга ўтар кечаси ҳаво ҳароратининг энг паст даражаси шундай бўлди: Нукусда +4 даража, Урганчда +5 даража, Андижонда +6 даража, Наманган, Фарғонада +7 даража, Бухоро, Жиззахда +8 даража, Гулистонда +9 даража, Тошкент, Самарқанд, Қаршида +10 даража, Навоийда +11 даража, Термизда +12 даража илиқ.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)