Англиянинг «Манчестер Юнайтед» жамоаси мухлислари клуб бош мураббийи Жозе Моуриньони истеъфосига чақирувчи баннернинг «Олд Траффорд» стадиони узра самолётда учирилишини ташкил қилиш учун пул йиғмоқда. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Twitter’да португалиялик мураббийнинг истеъфосини чақирувчи Get Mourinho Out (йўқол Моуриньо) номли махсус аккаунт ҳам яратилди. Самолётга маҳкамланадиган баннерда «Mourinho Out » (Кет Моуриньо) ёзуви бўлади. «Ҳар қандай моддий ёрдам маъқулланади», – дейилади Twitter’даги хабарда.
2014 йилда «МЮ» мухлислари жамоани шотландиялик мутахассис Дэвид Мойес бошқарганида «Астон Вилла»га қарши уй учрашувида стадион узра «Wrong one– Moyes out» (Сен у эмас, Мойес кет) ёзувли баннерни самолётда учирилишини ташкил қилган эди.Маълумот учун, «Манчестер Юнайтед» Англия чемпионати 10-туридан сўнг 15 очко билан 8-ўринда бормоқда.
Изоҳ (0)