Футбол бўйича Бельгия биринчи дивизиони доирасидаги «Антверпен» ва «Тюбиз» клублари ўртасидаги ўйинда «Тюбиз» дарвозабони унга тўпни олиб бермаган болбой (тўп узатиб турувчи бола)нинг юзига қарата тўпни улоқтирди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Учрашувда 2:0 ҳисобида олдинда бораётган майдон эгалари – «Антверпен» футболчилари ўйинни чўзишга ҳаракат қилаётганди. Бунда мезбонларнинг болбойлари ҳам ёрдам берди.
Тўпни узатиб турувчи болалардан бири «Тюбиз» посбони Квентин Бернардога тўпни узатмади. Бундан ғазабланган дарвозабон тўпни ўзи олиб, уни болбойнинг юзига қарата улоқтирди.
Ушбу вазият бир зумда майдонда можаро келиб чиқишига сабаб бўлди. Учрашув бош ҳаками Квентин Бернардонинг спортга хос бўлмаган хатти-ҳаракати учун унга сариқ карточка кўрсатди.
Изоҳ (0)