Европа Иттифоқи расмийлари фойдаланувчиларнинг шахсий маълумотларига хавф туғилаётгани сабабли WhatsApp мессенжери Facebook ижтимоий тармоғи билан маълумот алмашишини тўхтатишини талаб қилмоқда. Бу ҳақда, The Wall Street Journal нашрига асосланиб, «Интерфакс» хабар бермоқда.
Маълумотлар ҳимояси билан шуғулланувчи «29-модда ишчи гуруҳи» мессенжер раҳбариятига мактуб йўллаб, яқинда компаниялар ўртасидаги имзоланган келишувдан ташвишдалигини билдирди. Келишувга биноан, мессенжер эгаси бўлмиш Facebook WhatsApp фойдаланувчиларининг телефон рақамлари ҳамда бошқа турдаги шахсий маълумотларидан фойдаланиш имкониятига эга бўлди.
Евроиттифоқ вакилларининг айтишича, одамлар сервисдан фойдаланишни бошлаганида бу каби хатти-ҳаракатларни амалга оширишга рухсат бермаган. Улар фойдаланувчиларга ҳуқуқий ҳимоя таъминланмагунига қадар маълумот алмашишни тўхтатишни талаб қилди.
Изоҳ (0)