Россиянинг Рязань шаҳрида жойлашган хусусий уйда содир бўлган, етти кишини ҳаётдан олиб кетган портлаш билан шуғулланаётган терговчилар воқеа жойини текширганидан сўнг портлаш уй эгасининг айбига кўра содир бўлганини аниқлади. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Тергов версиясига кўра, портлаш чоғида уй иситилаётган эди, бир нечта хонадонда индивидуал иситиш учун газ ускунаси ўрнатилган эди.
Рязандаги ўн қаватли уйнинг юқори қаватларидаги маиший газнинг портлаши 23 октябрь куни юз берган. Охирги маълумотларга қараганда, портлаш оқибатида етти киши ҳалок бўлган. Дастлаб уч кишининг ҳалок бўлганлиги маълум қилинган бўлса, 24 октябрда вайроналар остидан яна тўрт кишининг жасади топилган.
Илгарироқ ўша уйда истиқомат қилувчи 16 ёшли қизни ит қутқариб қолгани айтилган эди.
Изоҳ (0)