«Ўзбекистоннинг SOS болалар қишлоқлари» Тошкент филиали SOS-онаси Азиза Муҳитдинова 21 октябрь куни Бокуда бўлиб ўтган расмий маросимда SOS фахрий тилла узуги билан тақдирланди. Мукофотни SOS Kinderdorf International минтақавий директори Седлар Зденко топширди, деб хабар беради UzDaily.
SOS Children’s Villages International халқаро болалар қишлоқлари уюшмасининг «Тилла узук» мукофоти 10 йил давомида болаларни тарбиялаб, уларга меҳрибонлик кўрсатадиган SOS-оналарга миннатдорлик ва ҳурмат рамзи сифатида топширилади.
Ўзбекистон ҳудудида «Ўзбекистоннинг SOS болалар қишлоқлари» уюшмаси 1997 йилдан буён фаолият юритади. Унинг Тошкент, Самарқанд шаҳарлари ҳамда Хоразм вилоятидаги филиаллари етим болалар фаровонлигини оширишга қаратилган лойиҳаларни ижро этиб келмоқда.
Азиза Муҳитдинова 2002 йилдан буён Тошкент филиалида SOS-она сифатида фаолият юритиб келади. У SOS қишлоқдаги 14 бола учун чинакам қариндош ва яқин инсонга айланди, дейилади хабарда.
Изоҳ (0)