Microsoft компанияси тўлдирилган ва виртуал реалликда 3D-объектларни қўллаб-қуввайтлайди янги авлод Windows 10 Creators Update’ни тақдим этди. Шунингдек, компания ҳамкор компаниялардан янги VR- ва AR-шлемлар анонсини берди, деб хабар қилади «Hi-Tech.Mail.ru».
Таъкидланишича, Microsoft 3D’ни барчага етказишга уринган. Операцион тизимда бундай объектлар билан ишлашга мўлжалланган график редактор — Paint 3D ўрнатилган. Амалда бу 3D билан ишлаш имкониятига эга бўлган такомиллаштирилган Paint дастуридир.
Энди дастурда уч ўлчамли саҳналар яратиш мумкин, бунда объектларни нафақат пастга-тепага ва ўнга-чапга, балки ичкарига-ташқарига ҳам қимирлатса бўлади. Тасвирлар яратишда тайёр 3D-объектлардан фойдаланиш, шунингдек, ўз расмларини қўшиш мумкин.
Аммо Windows 10 нинг ўзига хослиги 3D қўллаб-қувватланиши билан тугамайди. Ҳажмдор моделлар Microsoft Office офис пакети ҳамда Edge браузерида жорий этилади. HoloLens гарнитураси воситасида 3D-объектлардан тўлдирилган ва виртуал реалликда фойдаланиш мумкин. Масалан, Microsoft харид олдидан интернет-дўкондаги мебелни уй интерьерига чамалаб кўришни таклиф қилмоқда.
Бир пайтнинг ўзида Microsoft тўлдирилган ва виртуал реаллик гарнитуралари анонсини берди. Уларни HP, Dell, Lenovo, ASUS ва Acer компаниялари ишлаб чиқаради. Ускуналар нархи 300 доллардан бошланади.
Янги имкониятлардан вазифалар панели пастидаги тезкор алоқалар рўйхатини айтиб ўтиш мумкин. Эндиликда файллар ва ҳаволаларни тегишли фойдаланувчининг белгиси устига олиб келиш билан тезкор равишда маълумот алмашиш ёхуд фойдаланувчилар билан тез боғланиш мумкин.
Изоҳ (0)