Ўзбекистон миллий термаси сардори Одил Аҳмедов тўп сураётган Россиянинг «Краснодар» футбол клуби собиқ бош мураббийи Олег Кононов Лондоннинг «Челси» клубида тажриба орттирмоқда, деб маълум қилади «Sovsport.ru».
«Англия футболи, у ердаги мураббийларнинг иши, мураббийлар штаби билан ишлаш жараёни мени доим қизиқтирар эди. Англия клубларидаги футболчилар яхши жисмоний тайёргарлиги билан ажралиб туради. Барчаси ўсмирлар ва ёшлар футболидан бошланишини тушунаман. Шу сабабли, ‘Челси’нинг ёшлар жамоаси ўйинида бўлдим», – деди Кононов.
Хабарда таъкидланишича, «Краснодар» собиқ бош мураббийи АПЛ 9-туридан ўрин олган «Челси» – «Манчестер Юнайтед» (4:0) ўйинига ташриф буюрган эди.
Маълумот учун, 2003 йили россиялик бизнесмен Роман Абрамович 140 миллион фунт эвазига «Челси» клубини сотиб олганди.
Изоҳ (0)