• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12676.11
    • RUB161.56
    • EUR14975.56
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +35°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Хитойлик экспертлар: Ўзбекистоннинг минтақада тинчлик ва барқарорликни сақлашга бўлган интилиши юқори баҳога муносиб

    Шанхай ижтимоий фанлар академиясида декабрь ойида бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Президенти сайловига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди. Бу ҳақда «Жаҳон» хабар бермоқда.

    Фото: «Жаҳон»

    Фото: «Жаҳон»

    Тадбир давомида мамлакатнинг ижтимоий-сиёсий, социал-иқтисодий ва суд-ҳуқуқ соҳаларида амалга оширилаётган ўзгаришларнинг натижалари муҳокама қилинди. Иштирокчилар диққати сайлов қонунчилигини такомиллаштириш бўйича кўрилаётган чора-тадбирларга қаратилди. Йиғилганларга сайловга кўрилаётган тайёргарлик, давлат раҳбарлигига номзодлар кўрсатган сиёсий партиялар ҳамда кузатувчиларнинг мажбуриятлари хусусида маълумот тақдим этилди.

    Учрашув якунларига кўра тадбирнинг бир қанча иштирокчилари Ўзбекистоннинг замонавий ривожланиши хусусида ўз фикрларини билдириб ўтди.

    Юй Синхуэ, Шанхай ижтимоий фанлар академияси партия қўмитаси котиби:

    «Ўзбекистон ҳақида, сайловга тайёргарлик бўйича олиб борилаётган ишлар ҳақида янги маълумотлар олиш имконини берган навбатдаги сермазмун тадбирда иштирок этганимдан хурсандман.

    Республикангиздаги ислоҳотлар 25 йил муқаддам Биринчи Президент Ислом Каримов томонидан бошланган жамият ва давлатни тубдан янгилаш курсининг узвий давоми бўлишига ишончим комил. Кенг миқёсли ислоҳотлар реализацияси республикани қисқа муддатда тубдан ўзгартириб, уни минтақада тинчлик ва барқарорликни таъминлашга салмоқли ҳисса қўшаётган индустриал етакчига айлантириш имконини берди.

    Биламизки, Ўзбекистон Марказий Осиёдаги энг муҳим давлат бўлиб, у нафақат ички вазифаларни ҳал этиш, балки бутун минтақанинг гуллаб-яшнашини таъминлашга интилмоқда. Президентлик сайлови Ўзбекистон ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги муҳим воқеа эканлигини тушунамиз, шу боис уни муваффақиятли равишда юқори профессионал даражада ўтказишни тилаб қоламиз».

    Ли Ихай, Шанхай ижтимоий фанлар академияси партия қўмитаси қошидаги пропаганда департаменти директори, Халқаро тадқиқотлар муниципал маркази директори ўринбосари, Шанхай муниципалитети қошидаги демократия ва хавфсизлик дастурлари директори:

    «Ўзбекистоннинг минтақада тинчлик ва барқарорликни сақлашга бўлган интилиши, унинг блоклардан ташқари мақомни сақлашга бўлган садоқати, ҳарбий ихтилофларда иштирок этмаслиги юқори баҳога муносибдир.

    Хавфсизлик масалалари бўйича мутахассис сифатида Президент вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёевнинг Тошкентдаги Ислом ҳамкорик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгаши 43-сессиясининг очилиш маросимидаги Яқин Шарқда ядросиз зона яратиш зарурлиги ҳақидаги таклифини долзарб деб ҳисоблайман. Бу мамлакатингизнинг Марказий Осиёда ва ундан ташқарида тинчлик ва барқарорликни ўрнатиш бўйича кўплаб ташаббуслари билан ҳамоҳангдир.

    2014–2015 йиллардаги парламент ва президентлик сайловларидаги халқаро кузатувчи сифатидаги иштироким давомида округ ва участка сайлов комиссиялари иши билан танишиш имкониятига эга бўлган эдим. Миллий сайлов қонунчилигини такомиллаштириш ҳамда Марказий сайлов комиссияси ваколатларини ташкилий ва ҳуқуқий даражаларда кенгайтириш йўли билан сайлов жараёнининг адолатлилиги ва шаффофлигини таъминлаш учун барча зарурий шароитлар яратилган.

    Алоҳида таъкидлаш жоизки, барча тўрт сиёсий партия ҳам ўз номзодларини илгари суришда тенг ҳуқуққа эга.

    Сайловолди ваъдаларини, биринчи галда, мамлакатдаги социал-иқтисодий вазиятни яхши биладиган, 4 декабрь куни ўз тақдирини янги етакчига ишонадиган электоратнинг умид ва истакларига қулоқ тутадиган ҳар қандай номзод бажара олади.

    Ҳеч шубҳасиз, Ўзбекистон фуқаролари, кўпроқ ёшлар томонидан фаол ҳаётий ва сиёсий позициянинг намойиш этилиши сайловларни демократия ва халқаро ҳуқуқ принципларига бутунлай мувофиқ равишда муваффақиятли ўтказишга кўмак беради».

    Чжан Цзяньжун, Шанхай ижтимоий фанлар академияси қошидаги Россия ва Марказий Осиё тадқиқотлари маркази директори ўринбосари:

    «Бугун Ўзбекистон барча йўналишларда катта муваффақиятлар кўрсатмоқда. Бу ижтимоий ва иқтисодий ривожланган, кўп конфессияли ва кўп миллатли мамлакатдир.

    Демократик ислоҳотларни амалга ошириш ишидаги ютуқлар кўзга ташланиб турибди. Хусусан, ҳар қандай фуқаронинг бутун ҳокимият вертикали бўйлаб эшитилишига ёрдам бераётган Бош вазир виртуал қабулхонасининг очилиши алоҳида эътиборга молик. Шу тариқа турли даражадаги долзарб муаммолар мантиқий ечим топмоқда. Амалга оширилаётган ўзгаришлар ҳар бир киши фуқаролик бурчини масъулият билан бажаришига, Ўзбекистонда ислоҳотлар амалга оширилишида иштирок этишига туртки бўлмоқда».

    25.10.2016, 23:45   Изоҳ (0)   6883
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Украина пойтахтида ишсиз аёлнинг уйидан салкам 1 миллион доллар ўғирлаб кетилди

    25.10.2016, 19:46

    ЖАРда икки поезд тўқнашуви оқибатида бир киши ҳалок бўлди, 240 киши жабрланди

    25.10.2016, 19:39

    Чили қирғоқларида 5,9 магнитудали зилзила рўй берди

    25.10.2016, 17:41

    Ниццада Le Grand Hotel директорлар кенгаши аъзоси ўғирлаб кетилди

    25.10.2016, 17:23

    Швецияда яна бир қочоқлар бошпанасига ўт қўйилди

    25.10.2016, 16:57

    Австралиянинг Dreamworld кўнгилочар боғида рўй берган авария оқибатида 4 киши ҳалок бўлди

    25.10.2016, 16:33
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Fitch Kapitalbankнинг рейтингини "Ижобий" прогноз билан тасдиқлади


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    NRG Uzbekistan замонавий ва кенг мажмуа — Мафтун Макон турар жой мавзесини қуриш бўйича улкан лойиҳани амалга оширмоқда


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    Fitch Ratings “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ кредит рейтингини оширди 


    Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Fitch Ratings агентлигининг халқаро кредит рейтингини “BB, барқарор” даражасига оширди


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    Kapitalbank инвестициялари – Ўзбекистон ёшлари келажагига сармоя


    “Ўзбекгидроэнерго” АЖнинг халқаро кредит рейтинги ББ (барқарор) даражасига кўтарилди


    Фақат текширилган фойдаланувчилар: нима учун тўлов иловалари  шахсни тасдиқлашни сўрайди


    NRG Uzbekistan 60 гектар майдонда "шаҳар ичида шаҳар" кенг кўламли турар-жой лойиҳасини ишга туширмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Исроил АҚШга ҳужум қилган кун: ўнлаб америкаликларни ўлдириш бу англашилмовчилик эдими ёки фитна?

    2 июл, 19:45

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Бектемирдан ўтувчи автомобиль йўлининг айрим қисмларида ҳаракат 5 кунга бир томонлама ёпилади

    Ўзбекистон | 2 июл, 19:55

    “Ўзбекгидроэнерго” АЖнинг халқаро кредит рейтинги ББ (барқарор) даражасига кўтарилди

    Реклама | 2 июл, 19:30

    Исроил АҚШга ҳужум қилган кун: ўнлаб америкаликларни ўлдириш бу англашилмовчилик эдими ёки фитна?

    Дунё | 2 июл, 19:45

    Ўзбекистон ва Озарбайжон президентлари Олий давлатлараро кенгашнинг иккинчи йиғилиши қарорини қабул қилди

    Ўзбекистон | 2 июл, 19:36

    Хитойлик эркак қизига “ўта чиройли бўлгани учун” блог юритишни тақиқлади

    Лайфстайл | 2 июл, 19:26

    Самарқандда мансабдорлар экспортни қўллаб-қувватлаш учун ажратилган пулларни ўзлаштиргани аниқланди

    Ўзбекистон | 2 июл, 19:10

    NRG Uzbekistan 60 гектар майдонда "шаҳар ичида шаҳар" кенг кўламли турар-жой лойиҳасини ишга туширмоқда

    Реклама | 2 июл, 18:00

    Қирғизистон аҳоли даромадлари ўсиши бўйича Марказий Осиёда биринчи ўринга чиқди

    Марказий Осиё | 2 июл, 18:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.