«Барселона» жамоасининг собиқ ярим ҳимоячиси Хави Эрнандес «Манчестер Юнайтед» устози Жозе Моуриньога бошқалар билан уруш қилмасдан, бор эътиборини футболга қаратишни тавсия қилди, деб хабар бермоқда «Чемпионат».
«Моуриньонинг омади келмаса, футбол ўйнаш ўрнига жанжал қидиради. У ‘Реалъни бошқарган пайтида шундай бўлган. Умид қиламанки, Англияда унинг ўша хулқига гувоҳ бўлмаймиз», – деди Хави.
Маълумот учун, Жозе Моуриньо 2010–2013 йиллар давомида «Реал» бош мураббийи лавозимида ишлаган. Унинг Мадрид клуби бошқаруви вақтида «Реал» ва «Барселона» клублари ўртасидаги муносабатлар майдон ичида ва ташқарисида доим таранг бўлган.
Изоҳ (0)