Швецияда камерага эга дронлардан фойдаланиш тақиқланди. Бу ҳақда, BBC’га асосланиб, TJournal хабар бермоқда.
21 октябрь кунлари Швеция Олий маъмурий суди томонидан қабул қилинган янги қоидаларга мувофиқ, камералар билан жиҳозланган дронлар кузатув мосламаларига тенглаштирилади. Улардан жамоат жойларида фойдаланиш энди тақиқланади.
Камерали дронлардан фойдаланиш учун рухсатнома олиш тартиби эндиликда кузатув камераларидан фойдаланиш учун рухсат олиш билан бир хил бўлади. Рухсат олиш учун сўров узоқ муддат кўриб чиқилади, аммо божнинг тўланиши ҳали рухсат берилиши аниқ дегани эмас.
Швеция суди қабул қилган иккинчи қарорга кўра, машина ва велосипедларга видеорегистратор ўрнатиш учун алоҳида рухсат талаб этилмайди.
Швеция аэрофотография саноати вакиллари ушбу қарордан ташвишдалигини билдирмоқда. Ушбу соҳада ишловчи бир неча минг киши ишсиз қолиши кутилмоқда.
Изоҳ (0)