ИШИД террорчи гуруҳи жангарилари Ироқнинг Мосул шаҳрида маҳаллий аҳоли вакилларини ёппасига қирғин қилмоқда. Бу ҳақда, «аш-Шарқ ал-Авсат» газетасига асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.
БМТнинг Ироқдаги миссияси вакилларининг шоҳидлик беришича, ИШИД охирги бир неча кун ичида илгари Мосул полициясида ишлаган 50 эркакни қатл қилди. Бундан ташқари, Ироқ армияси билан ҳамкорликда гумон қилинган 70 шаҳарлик қийнаб ўлдирилди, 15 киши қўл-оёғи боғланган ҳолда Фрот дарёсига ташлаб юборилди.
Айтилишича, айни пайтда террорчи отрядлар шаҳарнинг Фрот ўнг соҳилидаги қисмида тўпланмоқда. Ироқ ҳукумат қўшинлари ҳамда курдларнинг «пешмерга» ҳарбийлашган милицияси шаҳарнинг айнан шу қисмига асосий зарбаларни бермоқда.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)