Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

АҚШнинг энг йирик автомобилсозлик компанияси бўлмиш General Motors катта ҳажмдаги чакана савдолар, Хитойдаги яхши натижалар ҳамда самарали харажатлар бошқаруви туфайли жорий йилнинг учинчи чорагида рекорд миқдордаги даромад ва тушумни қўлга киритди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.

Фото: General Motors

Фото: General Motors

Компаниянинг молиявий ҳисоботида айтилишича, июль сентябрь ойларида соф даромад 104 фоизга ўсиб, 2,77 миллиард доллар миқдорида бўлди. Бу кўрсаткич акцияга ҳисобланганида 110 фоизни ёки донасига 1,76 долларни ташкил этади. Бир марталик омиллар инобатга олинмаган ҳолда даромад акцияга 1,72 долларни ташкил этди. Ўтган йилнинг шу даври кўрсаткичи 1,50 долларга тенг бўлган эди.

Таҳрирланган EBIT кўрсаткичи 14,4 фоизга, 3,5 миллиард долларгача ўсди. Бу кўрсаткич бўйича рентабеллик 8,3 фоизни ташкил этди. GM’нинг чораклик тушуми 10,3 фоизга кўпайиб, 42,83 миллиард долларга етди.

Thomson Reuters томонидан интервьюдан ўтказилган таҳлилчилар GM’нинг бир марталик омиллар инобатга олинмаган ҳолдаги даромади акциясига 1,44 долларни, тушум эса 39,3 миллиард долларни ташкил этишини кутганини тан олди. Шу тариқа, корпорация бу борадаги янги рекордларни қайд этди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Қорақалпоғистонда ўқувчиларга қўл кўтарган ўқитувчи видеосини тарқатмаслик учун 5 минг доллар талаб қилган шахс ушланди
Шоу-бизнес
“Кимдир мени йўқ қилмоқчи, аммо буни уддалай олмаяпти”. Муяссар Раззоқова 6 йилдан бери “запрет”да эканлиги ҳамда Ўзбекистондан кетиш истаги ҳақида
Меҳридарё
“Ҳокимиятга ўзимни ўлдираман деб бензин кўтариб бордим, дардимни эшитишмади” (видео)