Футбол бўйича Италия А сериясининг 9-турига келиб мамлакатнинг амалдаги чемпиони «Ювентус» мавсумдаги иккинчи мағлубиятини қабул қилиб олди.
«Жузеппе Меаца» стадионида «Милан»га қарши саф тортган туринликлар 0:1 ҳисобида енгилди. Ўйиндаги ягона гол 65-дақиқада Мануэль Локателли томонидан киритилди.
Ортда қолган 9 та турнинг 7 тасида зафар қучган «Ювентус» «Жузеппе Меаца»га сўнгги ташрифида ҳам мағлубият аламини тотиб кўрган бўлиб, ўша учрашувда «Интер»га 1:2 ҳисобида имкониятни бой берганди.
«Ювентус» устидан қозонилган ғалабадан кейин Винченсо Монтелла бошқарувидаги «Милан» 19 очко билан 2-ўринга кўтарилиб олди. 21 очкоси бор «Ювентус» пешқадам бўлиб турибди.
А серия 9-туридан жой олган яна саккиз учрашув 23 октябрь куни бўлиб ўтади.
Италия А серияси 9-тур беллашувлари 22 октябрь, шанба
«Сампдория» — «Женоа» 2:1
Голлар: Луис Муриэл, 12 (1:0). Лука Ригони, 24 (1:1). Армандо Иццо, 47-авт (2:1).Ноаниқ пенальти: Фабио Квальярелла, 45+1 (С).«Милан» — «Ювентус» 1:0
Гол: Мануэль Локателли, 65 (1:0).23 октябрь, якшанба«Удинезе» — «Пескара»«Аталанта» — «Интер»«Кальяри» — «Фиорентина»«Кротоне» — «Наполи»«Торино» — «Лацио»«Эмполи» — «Кьево»«Болонья» — «Сассуоло»«Рома» — «Палермо»
Изоҳ (0)