Малайзияда гольф бўйича PGA Tour доирасида ўтадиган CIMB Classic турнири гольф майдонида 2 метрли бўғма илоннинг пайдо бўлиши туфайли тўхтатилди, деб хабар бермоқда «Корреспондент.net».
Воқеа жойига илонларни тутиш хизмати ходимлари чақирилди, мусобақа эса бир муддатга тўхтатилди.
Мутахассислар бўғма илонни тутгач, ўйинлар давом эттирилди.
Маълумот учун, CIMB Classic турнири 20–23 октябрь кунлари Куала-Лумпур шаҳрида ўтказилмоқда. Мусобақанинг мукофот жамғармаси 7 миллион долларга тенг. CIMB Classic’нинг амалдаги чемпиони Жастин Томас ҳисобланади.
Изоҳ (0)