Гаити шимолидаги қамоқхона қўриқчиси маҳбусларнинг оммавий қочиши давомида ҳалок бўлди. Бу ҳақда «Интерфакс» маълум қилди.
174 нафар маҳбус қочаётиб қўриқлов хонасидан ўқотар қуроллар, жумладан, бешта милтиқни ҳам олиб кетди.
Полиция қамоқхонага олиб борувчи йўлларга соқчиларни жойлаштирди. Бироқ қочоқларнинг қамоқхона кийимида бўлмаганлиги уларнинг маҳаллий аҳоли билан аралашиб кетиш имконини юзага келтиради.
АҚШнинг Гаитидаги элчихонаси АҚШ фуқароларига қамоқхона жойлашган Аркахай шаҳри ҳудудига бормаслик ҳақидаги билдиргини тарқатди.
Изоҳ (0)