Терговчилар Ямалда 19 кишининг қурбон бўлишига сабаб бўлган Ми-8 вертолётининг ҳалокати бўйича учта асосий тахминни кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда Россия Тергов қўмитаси сайти маълум қилди, деб ёзади «РБК».
Асосий тахминлар сифатида парвоз хавфсизлиги ва эксплуатация қилиш қоидаларини бузиш, техниканинг ишдан чиқиши ва ноқулай об-ҳаво шароити келтирилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 2016 йилнинг 21 октябрида Россиянинг Ямал ярим ороли Пуровск туманида Ми-8 вертолёти ҳалокатга учради. Вертолёт бортида 22 киши бор эди. У Ванкордан Новий Уренгойга кетаётган эди. Аммо вертолёт манзилга етиб бормасидан бурун у билан алоқа узилиб қолган.
Изоҳ (0)