Австралия футбол федерацияси Таиланд қиролининг вафоти муносабати билан мамлакат термаси мухлисларига ЖЧ–2018 турнирига сўнгги саралаш босқичи доирасидаги Таиланд – Австралия ўйинида ҳар қандай хурсандчиликни намойиш қилишдан ўзини тийишни тавсия қилди, деб хабар бермоқда «ТАСС».
Таиланд қироли Пхумипон Адулядет 13 октябрь куни вафот этди. Унинг вафоти муносабати билан 14 октябрдан мамлакатда 1 йиллик мотам эълон қилинди.
Учрашув Таиланд майдонида ўтказилиши сабабли, австралиялик футбол ишқибозларига бўлажак ўйинда маҳаллий анъаналарга мувофиқ ўзини тутиш қоидалари ёзилган тавсиялар рўйхати берилди.
Томошабинлар нақшсиз ва ранг-баранг бўлмаган кийимларда бўлиши керак. Стадионга дўмбира, байроқлар, мегафон, ҳуштак ва баннерлар олиб қилиш тақиқланади.
Австралия футбол федерацияси, шунингдек, терма жамоа мухлисларига ҳар хил ҳайқириқ ва хурсандчиликни намойиш қиладиган барча хатти-ҳаракатларни амалга оширмасликка чақирди.
Таиланд ва Австралия терма жамоалари ўртасидаги учрашув 15 ноябрь куни Бангкок шаҳрида бўлиб ўтиши режалаштирилган.
Аввалроқ қиролнинг ўлими сабаб Таиланд термаси мундиал йўлидаги Австралияга қарши ўйинни ўз майдонида ўтказа олмаслиги ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)