АҚШда Япониянинг Takata компанияси томонидан чиқарилган автомобиль хавфсизлик ёстиқчаларидаги носозлик туфайли ҳалок бўлганлар сони 11 кишига етди. Бу ҳақда 20 октябрь, пайшанба куни Америка Йўл ҳаракати хавфсизлиги бўйича миллий бошқармаси маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».
Бошқарма ходимларининг аниқлик киритишича, носозлик билан боғлиқ ҳодиса туфайли Калифорния штатидан 50 ёшли аёл 11-қурбон бўлган. У 30 сентябрь куни Лос-Анжелес яқинидаги Риверсайд округида юз берган аварияда ҳаётдан кўз юмган.
Takata компанияси 2014 йилда халқаро можаро марказида бўлди. Компания томонидан ишлаб чиқариладиган хавфсизлик ёстиқчалари автомобиль ҳаракатланаётган пайтда беихтиёр очилиб кетиши мумкинлиги аниқланди.
Ўтган йили АҚШ Транспорт вазирлиги Takata’ни 70 миллион доллар жаримага тортган эди.
Изоҳ (0)