Жасур Абдураимов мураббийлик қилаётган футбол бўйича Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Осиё Чемпионатининг чорак финалида Эрон билан тўқнаш келади.
Ўзбекистон ёшлари гуруҳ босқичининг 2-туридан кейиноқ пешқадамликни кафолатлаб қўйган бўлса, «C» гуруҳи якунида Эрон ёшлари 2-ўринни қўлга киритди.
Форслар қитъа чемпионатини Қатарга қарши 1:1 ҳисобидаги дуранг билан бошлаган бўлса, 2-турда Япония билан муросага рози бўлганди — 0:0. Сўнгги турда эса Эрон Ямандан устун келди — 1:0.
Куннинг иккинчи ўйинида Япония ёшлар терма жамоаси Қатарни 3:0 ҳисобида мағлубиятга учратди. Натижада қатарлик футболчилар Осиё Чемпионати билан хайрлашди. Япония 7 очко билан «C» гуруҳини пешқадам сифатида якунлаган бўлса, Эрон 5 очко билан иккинчи бўлди.
Осиё Чемпионати—U19 «C» гуруҳи. 3-тур 20 октябрь, пайшанба
Қатар — Япония 0:3
Голлар: Юто Ивасаки, 14 (0:1). Миёши Кожи, 45 (0:2). Томиясу Такеҳиро, 62 (0:3).Яман — Эрон 0:1
Гол: Аболфайз Раззоҳпур, 45 (0:1).«D» гуруҳи пешқадами бўлган Ўзбекистон эртага — 21 октябрь куни Хитойга қарши ўйин билан гуруҳ босқичини якунлайди.
«А» гуруҳида кураш олиб борган Жанубий Корея терма жамоаси 6 очко жамғарганига қарамай, Осиё Чемпионати билан хайрлашганди. Шу боисдан ҳам 5-ўрин учун кураш бўлмайди. Жанубий Корея 2017 йилги мундиал мезбони сифатида Жаҳон Чемпионатида иштирок этади. Демак, Ўзбекистон мундиалга боришни истаса, 24 октябрь куни Эронни таслим қилиши керак бўлади.
Изоҳ (0)