Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг электрон қабулхонасига келаётган мурожаатлар ўз вақтида ва қонуний тартибда кўриб чиқилаётгани билан аҳолининг эътиборини қозонмоқда. Ушбу виртуал қабулхонага Тошкент шаҳри аҳолисидан тушаётган мурожаатлар таҳлили юзасидан «Тошкент» телерадиоканалининг «Мурожаатдан сўнг» теледастурида сўз юритилмоқда.
Бугун, 20 октябрь куни «Тошкент» телерадиоканалининг «Мурожаатдан сўнг» теледастурида виртуал қабулхонага келган янги мурожаатлар ҳақида батафсил сўз юритилади.Бахтиёр Юсупов:
«Газ ҳисоблагични ҳар тўрт йилда стандартдан ўтказаман, сертификатлари бор. Ойма-ой ўз вақтида тўлаб бораман тўловларини. 3–4 йилдан бери қиш пайтларида, неча марта келиб газни 2–3 кунлаб ўчириб кетишди. Бизда қарздорлик йўқ эди. Бош вазиримизга миннатдорлик билдирамиз, умрлари узоқ бўлсин. 3–4 йилдан бери битмаган ишларни бир кундаям битириб беришаркан. Қойил қолдик».Маъмура Абдуллаева:
«2013 йил ‘Тумангаз’га мурожаат қилганимда, 680 мингдан ортиқ қарзингиз бор, дейишди. 2014 йил яна кўпайган, 700 мингдан ошди. 2015 йил яна бордим, мурожаат қилдим, ўша қарздорлик осилиб турибди, олиб ташланмаган. 2016 йил 5 октябрда яна бордим. Компьютерда ўтирган операторга мурожаат қилсам, сизда қарздорлик мавжуд, дейди. Ўша ерда Бош вазиримиз виртуал қабулхонасига мурожаат қилдим. Халқимизга шунча қулайлик яратганлари учун Шавкат Мирзиёевдан хурсанд бўлдим. Ҳамма ўз жойида, ўзининг ишини фидокорона, вақтида бажарса, шунақа бўлмасди».
Маълумот учун, бир неча йил аввал хонадонларда фойдаланилган иссиқ сув, совуқ сув, табиий газ ҳамда электр энергияси ўлчаш учун электрон ҳисоблагичлар ўрнатиш амалиёти бошланган эди. Ҳозирги пайтга келиб Тошкент шаҳрида бу жараён янада жадаллаштирилмоқда. Насиба Шарипова ҳамда Николай Суховерков Бош вазир виртуал қабулхонасига хонадонларига тезроқ ана шундай ҳисоблагич ўрнатилишида ёрдам сўраган.Насиба Шарипова:
«Порталга, Бош вазиримизга ёзувдим. Мана, келиб, ҳисоблагични қўйиб кетишди. Раҳмат. Портал ҳақида кўп эшитгандим, кўп одамларнинг муаммоаси ечилган экан. Мен мурожаат қилгандим, тезда ҳал қилиб беришди. Катта раҳмат».Николай Суховерков:
«Мен 10-00 телефон рақамига қўнғироқ қилдим. Бизнинг кўп қаватли уйга ҳисоблагич қўйилганда менинг хонадонимга қўйилмасдан қолиб кетганини айтдим. Шунинг учун агар имконият бўлса, иссиқ сувни ўлчовчи ҳисоблагични қўйиб беришда ёрдам сўрадим. Орадан икки кун ўтиб келишди ва ҳисоблагич қўйиб беришди. Ҳаммаси яхши. Энди муаммо йўқ. Мен энди ҳисоблагич бўйича тўлайман. Ҳурматли Бош вазирга миннатдорлик билдираман».Ҳуррият Шамсиева:
«Қўшнимиз порталга ёзди. Чунки ёзларда чиқаётган ҳидга чидаб бўлмасди. Тузатишарди, охиригача тозалашмасди. Лекин ҳозир шунақа тозалашдики, ҳид ҳам келмаяпти. Ҳаммаси яхши».
Изоҳ (0)