Wylsacom видеоблогери роликни тасвирга олиш учун махсус ўтга чидамли костюм, пирометр ва термал камера топди, деб ёзади TJournal.
Энг биринчи партияда чиқарилган смартфон атайлаб Хитойнинг ясама зарядкаси орқали қувват олдирилди ва параллел равишда унда турли иловалар ишга туширилди.
Цельсий бўйича 48 даражагача қизиган смартфон қотиб қолди, барча иловаларни ёпди ва тезда совий бошлади. Note 7 шарфга ўраб қувват олдирилганда ҳам ўт чиқмади.
Wylsacom’нинг таъкидлашича, чақириб олинган смартфонлардан аксарияти аслида хавфсиз бўлиб, нуқсонли қурилма эгалари учунгина реал хавф мавжуд.
Изоҳ (0)