Сингапур ҳукумати мамлакат йўлларида ҳайдовчисиз автобусларни синовдан ўтказиш юзасидан шартнома имзолади. Бу ҳақда Сингапур жамоат транспорт бошқармаси баёнот берди, деб хабар қилади «РБК».
«Катта орзулар кичикларидан бошланади, дейишади. Шу боис биз Наньян технологик университети (NTU) билан ҳамкорликда иккита ҳайдовчисиз электрик гибрид автобус синовларини бошлаб юбордик», — дейилади бошқарманинг Facebook’даги саҳифасида қолдирилган эълонда.
Сингапур кўчаларига чиқадиган автобуслар ақлли сенсорлар билан таъминланади ва улар ёрдамида маҳаллий об-ҳаво ва бошқа шароитларни инобатга олган ҳолда юради. Улар бекатлар ва автотураргоҳларда қувват олади.
Изоҳ (0)