Россия Давлат Думаси плутоний утилизацияси бўйича АҚШ–Россия келишуви ҳамда унинг баённомаларини тўхтатиб қўйиш тўғрисидаги қонунни қабул қилди. Бундай қарор учун 445 депутат овоз берди, бир киши овоз беришдан тийилди, деб маълум қилади «ТАСС».
Илгарироқ Россия президенти Владимир Путин ушбу келишув ҳамда унинг баённомаларини тўхтатиб қўйиш ташаббуси билан чиққан эди. Ушбу ташаббус энди парламент тарафидан қонуний тарзда тасдиқланди.
Изоҳ (0)