ИШИД террорчи гуруҳининг Ливия бўлинмаси етакчиларидан бири Сирт шаҳридаги тўқнашув чоғида йўқ қилинди. Бу ҳақда «ал-Буньян ал-Марсус» қўмондонлиги вакиллари маълум қилди, деб хабар беради «ТАСС».
Ливия миллий муроса ҳукуматига бўйсунувчи қўшинлар операцияни беш ойдан буён олиб бормоқда.
Ҳамид Млука исмли жангари ал-Манара кварталида йўқ қилинди. У закот тўпланиши учун жавобгар ҳисобланган. Террорчи Триполидан 160 километр наридаги Злитен шаҳрида туғилгани маълум. Илгари у «Ансор аш-шариа» гуруҳига аъзо бўлган, аммо кейинчалик ИШИД сафларига ўтиб кетган.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)