Америкалик актёр Леонардо Ди Каприо ирқий камситиш давридаги Америкада қора танлилар турмушига бағишланган фильмга продюсерлик қилади. Бу ҳақда, Deadline нашрига асосланиб, «Afisha Daily» хабар бермоқда.
Продюсерликни ўз зиммасига Paramount Pictures ҳамда Ди Каприонинг компанияси — Appian Way олади. Лойиҳа ҳозирча музокара босқичида.
Фильм Бет Мейсининг «Трувайн» китоби асосига қурилади. Унда икки альбинос (тери пигментларидаги бузилиш туфайли тананинг оқ бўлиб қолиш касаллиги) эгизак — Жорж ва Уилли Мьюзлар ҳақида ҳикоя қилинади. 1899 йилда улар ўғирлаб кетилиб, бир муддатдан сўнг циркда намойиш этила бошланди. Болаларнинг оналари билан алоқалари узилиб қолди, лекин улар катта шуҳратга эришди. Улар бутун дунё бўйлаб томошалар қўйиб, ахийри ўз оналари топди. Бу 28 йиллик айрилиқдан сўнг рўй берди.
Ди Каприо фильмда роль ҳам ижро этиши мумкинлиги айтилмоқда.
Изоҳ (0)