Ироқ ҳукумат қўшинлари Мосул шаҳри қамалини бошлаганидан сўнг шаҳардан 900 киши қочди. Бу ҳақда БМТ қочқинлар ишлари бўйича олий комиссари бошқармаси вакиллари BBC’га маълум қилди, деб хабар бермоқда «Корреспондент.net».
Қочқинлар Сурия ҳудудида, Ироқ чегараси яқинида ўрнатилган чодирли қароргоҳга жойлаштирилди. Шаҳардаги вазият барқарорлашмагунига қадар қочқинлар ўша ерда қолади.
Шу билан бирга, БМТ қочқинлар қиёфасида Мосулдан жангарилар чиқиши мумкинлигидан хавотирдалигини билдирди.
Изоҳ (0)