Қуйи Австриянинг Визельбург шаҳрида 19 октябрь куни шаҳар чети поезди товар вагонлари билан тўқнашиб кетди. Бунинг оқибатида электричканинг 16 йўловчиси жароҳат олди, деб хабар беради «Корреспондент.net».
Айтилишича, иккита товар вагони кутилмаганда ҳаракатлана бошлаган. Улар 12 километр йўл босиб, сўнг станцияда турган электричка билан тўқнашган.
Воқеа жойида 40 нафар қутқарувчи ишламоқда.
Изоҳ (0)