Калит нусхасини ясашнинг энг оддий усули бор. Уни ҳар ким қўлостидаги воситалардан ясаши мумкин. Бу захира калити шунчалик қулайки, уни ҳамёнингизда олиб юрсангиз ҳам бўлади, деб ёзади «Хитрости жизни» нашри.
Бунинг учун:
- Оригинал калитни оловда қиздиринг.
- Калит қорайгандан кейин, у бироз совиши учун хавфсиз жойга қўйинг.
- Ёпишқоқ тасмадан кесиб олиб, калит изларини олиш учун уни калитга босиб туринг.
- Тасмани эҳтиёткорлик билан ажратиб олинг.
- Консерва банкасининг қопқоғини олиб, стол устига қўйинг.
- Тасмани ёпиштириб, ўткир қайчи билан калитни қирқиб олинг, иложи борича айнан ўзидек қилиб кесинг.
Жуда осон, шундай эмасми? Омбир ва ҳимоя қўлқопларидан фойдаланишингиз мумкин. Қўлингизни кесиб олишдан эҳтиёт бўлинг!
Изоҳ (0)