Валиаҳд шаҳзода Маха Вачералонгкорннинг Таиланд тахтига чиқиши октябрь ойининг охиридан эртароқ содир бўлмайди. Бу ҳақда мамлакат бош вазири Прают Чан-Оча журналистлар билан мулоқот чоғида баёнот берди, деб маълум қилади «ТАСС».
«Камида 15 кунлик мотамдан сўнг Конституциянинг 23-моддасини қўллаш ҳақида гапириш мумкин», — деди у, тахт меросийлиги ҳақидаги тартибни назарда тутаркан.
Бош вазир қироллик аҳолисини бу борада ташвишланмасликка чақирди.
Таиланд қироли Пхумипон Адульядет вафот этганидан сўнг унинг меросхўри, валиаҳд шаҳзода Маха Вачералонгкорн тахтга чиқиш жараёнини бир муддатга ортга суришни сўради. Айни пайтда мамлакатга қирол ҳузуридаги махфий кенгаш раиси Прем Тинсуланон раҳбарлик қилмоқда.
Изоҳ (0)