«Лестер» клуби ҳужумчиси Жейми Варди 2,5 миллион фунтга шинамгина уй сотиб олгани ҳақида «Sports.ru» маълумот берди.
Янги уй ўз ичига 8 та ётоқхона, бассейн, теннис корти, тренажёр зали, сауна, 5 та ҳаммом, 5 та меҳмонхона ва 2 та меҳмонларни кутувчи хоналарни ўз ичига олади.
Вардининг уйи 80 нафар аҳоли яшайдиган тинчгина Линколширда жойлашган. Олдинлари Варди ва унинг аёли оилага бўлаётган тажовузкорона ҳаракатлардан чарчагани ҳақида бир неча бор ОАВга интервью берганди. Бу ҳолатларнинг барчаси улар истиқомат қилган Мелтон Моубрейда содир бўларди.
Варди ўтган мавсум Англия Премьер-Лигасида чемпионатнинг энг яхши футболчиси деб топилган, тўпурарлар рейтингида эса 1 та гол фарқи билан пешқадамдан ортда қолганди.
Изоҳ (0)