«Манчестер Юнайтед» жамоасининг «Ливерпуль» клубига қарши (0:0) Англия чемпионати 8-турида тўпга эгалик қилиш бўйича кўрсаткичи учрашув вақтининг 34 фоизини ташкил этди. Бу клубнинг АПЛ тарихидаги антирекорди бўлди, деб хабар бермоқда «Чемпионат».
Мазкур учрашувдан сўнг «Ливерпуль» очколар сонини 17 тага етказиб, турнир жадвалида тўртинчи ўринга кўтарилиб олди. «Манчестер Юнайтед» эса 14 очко билан еттинчи ўринни эгаллаб турибди.
Изоҳ (0)