Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

«Сурия озод армияси» жангчилари Туркиянинг «Фрот қалқони» операцияси доирасида Сурияда 1250 квадрат километр ҳудудни ИШИДдан тозалади. Бу ҳақда Туркия ҳукуматининг расмий вакили, бош вазир ўринбосари Нўъмон Қуртулмуш баёнот берди, деб хабар қилди «ТАСС».

Нўъмон Қуртулмуш. Фото: EnSonHaber

Нўъмон Қуртулмуш. Фото: EnSonHaber

Шунингдек, Қуртулмуш Алеппога гуманитар ёрдам етказиш бўйича халқаро колонна шакллантириш фикрини ёқлаб чиқди.

«Алеппо минтақадаги ихтилофни бартараф қилишдаги энг муҳим шаҳарлардан бири ҳисобланади. Алеппога йўл оладиган гуманитар колонналар хавфсизлигини таъминлаш муҳимдир. Бундан ташқари, биз у ерга гуманитар ёрдам етказиш масаласида фаоллашишимиз лозим», — таъкидлади у.

ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ўзбекистонда 26 март куни қандай об-ҳаво кузатилади?
Саломатлик
Филтрланган, қадоқланган ёки қайнатилган: организм учун энг фойдали сув қайси?
Маҳаллий
Wizz Air Тошкент ва Самарқандга парвозлар сонини оширмоқда